Дунёнинг 247 ракеткаси Б.Жуқаев бош соврин учун дунё рейтингида 376-ўринни эгаллаб турган 20 ёшли америкалик Эйдан Мейо билан куч синашди.
Дастлабки ўйинда ҳисоб 4:3 бўлганида қозоғистонлик теннисчи брейк қилишга муваффақ бўлди – 6:3.
Иккинчи сетда Бейбит навбатдаги брейкни амалга оширди ва олдинга ўтди - 4:2. Б.Жуқаев учинчи сетда учрашувни ғалаба билан якунлади - 6:4.
Бир соату 15 дақиқа давом этган баҳсда Б.Жуқаев 11та эйс амалга оширди ва бешта брейк-пойнтнинг иккитасидан фойдаланди. Рақиб 6 та эйс билан ажралиб турди.
Ушбу ғалаба эвазига Бейбит Жуқаев кучли 200 теннисчи қаторига кириб, Қозоғистоннинг Александр Бубликдан кейинги иккинчи ракеткасига айланди.