Балқаш АЭСи қурилиши 2027 йилда бошланади

ASTANA. Кazinform — Қозоғистонда биринчи атом электр станцияси қурилиши 2027 йилда бошланиши режалаштирилган. Бу ҳақда Қозоғистон Республикаси Атом энергияси агентлигининг расмий вакили Чингиз Илиясов хабар берди.

Фото: Kazinform

Унинг сўзларига кўра, АЭСни тўлиқ ишга тушириш 2030 йил ўрталарига режалаштирилган.

Дастлабки маълумотларга кўра, станция босқичма-босқич ишга туширилади: аввал битта блок, кейин иккинчиси ишга туширилади. Икки блок ўртасида тахминан 8-10 ой вақт бўлиши режалаштирилган. Лойиҳа 2030 йилларнинг ўрталарига келиб тўлиқ якунланади.

Чингиз Илиясовнинг сўзларига кўра, Россия Федерацияси Президенти Владимир Путиннинг давлат ташрифи давомида мамлакатда биринчи АЭС қурилиши бўйича иккита ҳукуматлараро битим имзоланиши мумкин.

Ушбу ҳужжатлар АЭС қурилиши ва лойиҳанинг молиявий механизмларига тегишли бўлади.

Эслатиб ўтамиз, Владимир Путин Астанага давлат ташрифи билан келди.