Владимир Путин Астанага давлат ташрифи билан келди

ASTANA. Kazinform – Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин Қозоғистонга давлат ташрифи билан келди. Владимир Путинни Астана аэропортида шахсан Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев кутиб олди.

Путин
Фото: Ақорда

ҚР Ҳаво мудофааси кучлари Россия президенти самолётини чегарада кутиб олиб, Астана аэропортигача кузатиб келди.

Давлат ташрифи протоколига мувофиқ, трап олдида Фахрий қоровул саф тортди.
Ёшлар Қозоғистон ва Россия байроқчаларини хилпиратиб, меҳмонни тантанали қарши олди.

Россия Президенти 30 дан ортиқ кишидан иборат катта делегация билан келди. Улар орасида вазирлар ва йирик компаниялар раҳбарлари ҳам бор.

р
Фото: Акорда

Эслатиб ўтамиз, 27-29 май кунлари Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин Қозоғистонга давлат ташрифи билан келади. Ушбу ташриф давомида давлат раҳбарлари Қозоғистон ва Россия ўртасидаги кенг қамровли стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларининг ҳозирги ҳолатини, шунингдек, уларни мустаҳкамлаш истиқболларини муҳокама қиладилар.

28 майда Евроосиё иқтисодий иттифоқи давлат раҳбарлари иштирокида Евроосиё иқтисодий форуми бўлиб ўтади.

29 майда Олий Евроосиё кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтади.