Баҳорда Астанадан Самарқандга транзит рейси йўлга қўйилади

ASTANA. Kazinform - 2025 йил 1 майдан QAZAQ AIR Астанадан Самарқандга янги йўналиш очади. Бу йўналиш Туркистон орқали қулай транзит орқали амалга оширилади, дея хабар беради Kazinform ҚР Транспорт вазирлиги матбуот хизматига таяниб.

Фото: wikipedia.org

Эндиликда йўловчилар нафақат дунёнинг энг қадимий шаҳарларидан бирига тез етиб боришлари, балки Қозоғистоннинг маънавий-тарихий маркази – Туркистонда ҳам вақт ўтказишлари мумкин.

Астана-Самарқанд рейси ҳафтасига икки марта пайшанба ва якшанба кунлари амалга оширилади.

Парвоз жадвали:

Пайшанба кунлари:

  • IQ369 Астана 16:15 – Самарқанд 20:00
  • IQ510 Самарқанд 21:00 – Астана 01:30

Якшанба кунлари:

  • IQ369 Астана 07:25 – Самарқанд 11:00
  • IQ510 Самарқанд 12:00 – Астана 15:30

Бундан ташқари, пайшанба ва якшанба кунлари Туркистон-Самарқанд рейси ҳам мавжуд.

Пайшанба кунлари:

  • Туркистон 19:10 – Самарқанд 20:00
  • Самарқанд 21:00 – Туркистон 21:50

Якшанба кунлари:

  • Туркистон 10:10 – Самарқанд 11:00
  • Самарқанд 12:00 – Туркистон 13:00

Қозоғистоннинг QAZAQ AIR авиаташувчиси Канадада ишлаб чиқарилган замонавий De-Havilland Dash 8-Q400 самолётларида парвозларни амалга оширади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Чимкент ва Қоҳира шаҳарларини тўғридан-тўғри рейс боғлаши хабар қилинганди. Қарағандидан Истанбулга тўғридан-тўғри рейс очилади.