Ақмади Сарбасов Ўзбекистонда бўлиб ўтаётган «Марказий Осиёда иқтисодий ривожланиш йўлидаги самарали бошқарув» мавзусидаги халқаро анжуман давомида бандликнинг ностандарт шакллари кўпайганини таъкидлади.
Биринчи вице-вазирнинг сўзларига кўра, 10 йил ичида дунёда рақамли иш платформалари сони 5 баробарга ошган. Платформада бандлик кўпчилик учун пул топиш ва профессионал ривожланишнинг ҳақиқий усулига айланмоқда.
«Жаҳон компанияларининг 40 фоизи фрилансерлар сонини оширишни режалаштирмоқда. Қозоғистонда, бизнинг ҳисоб-китобларга кўра, бугунги кунда 300 мингга яқин фрилансер фаолият юритади», — деди Ақмади Сарбасов.
У, шунингдек, бир қатор янги стратегик ташаббусларни ҳам таклиф қилди. У 2025 йилгача аҳоли даромадларини 27 фоизга ошириш муаммосини ҳал қилишга ёрдам бериши керак. Умуман, ташаббуслар 4 та йўналишда амалга оширилади:
- кадрлар тайёрлаш ва қайта тайёрлаш орқали уларнинг сифатини ошириш;
- қонунчилик орқали меҳнат бозорини либераллаштириш ва мослашувчан меҳнат шакллари билан қамраб олинган ходимларнинг ижтимоий ҳимоясини таъминлаш;
- аҳолига кўрсатилаётган хизматлар сифатини ошириш учун меҳнат бозори инфратузилмасини ривожлантириш;
- рақамли меҳнат бозори экотизимини яратиш орқали хизматларни кенг миқёсда рақамлаштириш.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ яқин 5-10 йил ичида Қозоғистонда 240 га яқин янги касб тури пайдо бўлиши мумкинлиги ҳақида хабар берган эдик.