Яккалик баҳсларида дунёнинг учинчи ракеткаси, испаниялик Карлос Алькарас финалда рейтинг етакчиси, германиялик Александр Зверевни 6:2, 7:6 (9:7) ҳисобида мағлуб этди.
Спорт фаолиятида биринчи марта йилнинг якуний турнири чемпиони бўлган испаниялик барча учрашувларида ғалаба қозонди. Шундай қилиб, у 5,171 миллион АҚШ доллари даромад олди.
К. Алькарас теннис тарихида барча "Катта дубулға" турнирлари ва йилнинг якуний турнири чемпионлигини қўлга киритган тўртинчи ўйинчи бўлди. Бунгача фақат америкалик Андре Агасси, швейцариялик Рожер Федерер ва сербиялик Новак Жокович бундай натижага эришган эди.
Испаниялик спортчи бу мавсумда Australian Open, Париж мастерс ва Доҳа, Токио ва Вена АТP 500 турнирларида бош совринни қўлга киритди.
Турин шаҳрида француз жуфтлиги Тео Аррибаже — Альбано Оливетти ғала қозонди. Финал учрашувида улар сальвадорлик Марсело Аревало ва хорватиялик Мате Павични 3:6, 7:6 (7:2), 10:6 ҳисобида мағлуб этишди.