2023 Шахмат бўйича жаҳон чемпионати. Олтинчи партия.
Дин Лижэнь (Хитой) — Ян Непомняший (Россия) – 1:0.
Ушбу ғалаба хитойлик гроссмейстерга ҳисобни тенглаштиришга имкон берди - 3:3.
Еттинчи партия 18 апрель куни бўлиб ўтади. Ян Непомняший оқ рангда, Дин Лижэнь қора доналар билан ўйнайди.
Регламентга кўра, жаҳон чемпиони унвони учун баҳс 14 партиядан иборат. Агар дуранг қайд этилган тақдирда 4 та ўйиндан иборат тай-брейк белгиланади. Ғолиб тай-брейкда ҳам аниқланмаса, шахматчилар блицда ўз маҳоратини намойиш этади. Ундан кейин эса «ўлим партияси» бор.
Эслатиб ўтамиз, 7 апрель – 1 май кунлари Астан шаҳрида шахмат бўйича жаҳон чемпионати бўлиб ўтмоқда. Янг Непомняший (ФИДЕ) ва хитойлик Дин Лижэнь жаҳон чемпиони унвони учун кураш олиб бормоқда.