Астанада шахмат бўйича жаҳон чемпионати бошланди

None
ASTANA. Kazinform – 7 апрелдан 1 майга қадар Астанада шахмат бўйича жаҳон чемпионати бўлиб ўтади. Унда Ян Непомняший (ФИДЕ) ва Дин Лижень (ХХР) жаҳон чемпиони унвони учун кураш олиб боради. Кеча Astana Ballet театрида чемпионатнинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Қозоғистон пойтахтига дунёнинг турли мамлакатларидан машҳур шахматчилар, Халқаро шахмат федерацияси вакиллари ташриф буюришди. ФИДЕ жаҳон рейтингида Ян Непомняший (2793) ва Дин Лижень (2788) иккинчи ва учинчи ўринларни эгаллаб турибди.

Тадбирда Халқаро шахмат федерацияси президенти Аркадий Дворкович, Қозоғистон шахмат федерацияси президенти Тимур Турлов, шахмат бўйича жаҳон чемпионлари, гроссмейстерлар иштирок этди.

Муҳим воқеа билан шахматчиларни табриклаш учун ҚР Маданият ва спорт ишлари вазири Асхат Оралов ҳам ташриф буюрди. Вазир Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаевнинг табрик мактубини ўқиб эшиттирди.

«Сизларни шахмат бўйича жаҳон чемпионатининг очилиши билан чин қалбимдан табриклайман. Бу шахмат ишқибозлари учун муҳим воқеа. Шахмат - бу одамнинг ақлий қобилиятларини ривожлантиришга ёрдам берадиган махсус спорт тури. Мамлакатимизда мазкур соҳани ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Фуқаролар, айниқса, ёшларнинг шахмат билан шуғулланиши учун зарур шарт-шароит яратилган. Очиқ доиралар ва 700 га яқин мактаблар буни исботлашлари мумкин. Шахматчиларимиз жаҳон майдонларида юртимиз шарафини улуғламоқда. Ушбу муҳим тадбир шахматнинг янада ривожланишига туртки бўлади, деб ўйлайман. Чемпионатни ташкил этишда иштирок этгани учун Халқаро шахмат федерациясига ўз миннатдорчилигимни билдираман», – дейилади ҚР Президентининг табрик мактубида.

photo

Эслатиб ўтамиз, турнирнинг асосий ҳамкори ва ташкилотчиси бўлган Freedom Holding Group компанияси 2 миллион евро миқдоридаги мукофот жамғармасини тўлиқ таъминламоқда.

Икки машҳур шахматчининг Астанадаги ўйини тарихда қолади. Уларнинг фикрлари фақат ғалабага қаратилган. Натижа қандай бўлишидан қатъи назар, ушбу учрашув шахматнинг янги қиролининг номини аниқлаб беради.

Муаллиф: Айжан Серикжанқизи


Сўнгги хабарлар