Астанада стол теннисидан жаҳон чемпионати бўлиб ўтади

ASTANA. Kazinform — Давлат раҳбари Халқаро стол тенниси федерацияси (ITTF) президенти Петра Сёрлингни қабул қилди. Бу ҳақда Ақорданинг матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Акорда

Қасим-Жомарт Тоқаев Қозоғистонда стол теннисини ривожлантиришни изчил қўллаб-қувватлаб келаётгани учун Петра Сёрлингга миннатдорлик билдирди. Шунингдек, мамлакат Халқаро федерация билан ҳамкорликни ривожлантиришга алоҳида аҳамият қаратаётганини таъкидлади.

Қозоғистон Президенти мамлакат ёшларининг стол теннисига қизиқиши ортиб бораётганини қайд этди. Ҳозирда 260 мингдан ортиқ киши ушбу спорт тури билан мунтазам шуғулланади. Давлат спорт захирасини тайёрлаш ва мусобақалар ўтказиш учун махсус инфратузилмани ривожлантириш ишларини бошлаган.

Қасим-Жомарт Тоқаев 2027 йилда Астанада бўлиб ўтадиган стол тенниси бўйича жаҳон чемпионатини ташкил этишда кўмаклашгани учун Петра Сёрлингга миннатдорлик билдирди. Бу Марказий Осиёда мазкур спорт тури бўйича ўтказиладиган илк жаҳон чемпионати бўлади.

Суҳбат давомида бўлажак жаҳон чемпионатининг тарихий аҳамиятига алоҳида урғу берилди. Ушбу мусобақа нафақат Қозоғистонда, балки бутун минтақа бўйлаб стол теннисининг янада ривожланишига кенг йўл очади.

ITTF раҳбари Петра Сёрлинг стол теннисига ҳар томонлама кўмак кўрсатиб келаётгани учун Давлат раҳбарига миннатдорлик билдирди. Шунингдек, федерациянинг ушбу спорт турини янада оммалаштириш режалари билан ўртоқлашди.

Давлат раҳбари Қозоғистонда стол теннисини ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун Петра Сёрлингни II даражали «Достық» ордени билан мукофотлади.

Фото: Ақорда