— Ушбу кўргазмада 30 мамлакатдан 230 нафар иштирокчи қатнашмоқда ва ўз маҳсулотларини тақдим этмоқда. Бу дунё мамлакатларининг экологик муаммоларга қизиқиши ва ташвишидан далолат беради, — деди у.
Бундан ташқари, вазир мамлакат ушбу соҳага катта аҳамият беришини таъкидлади.
— Қозоғистон учун экологик ўзгариш стратегик йўналиш ҳисобланади. Биз замонавий технологияларни жорий этиш, инвестицияларни жалб қилиш ва халқаро ҳамкорликни кенгайтириш учун барча шароитларни яратмоқдамиз. Бугунги кўргазма ресурслардан самарали фойдаланиш, чиқиндиларни камайтириш ҳамда иқтисодий барқарорликни ошириш бўйича ечимларни тақдим этади, — деди у.
Шунингдек, кўргазманинг очилиш маросимида Қозоғистон Республикаси Экология ва табиий ресурслар вазирлиги ҳамда Италия Республикаси Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва энергетика хавфсизлиги вазирлиги ўртасида меморандум имзоланди. Ҳужжатга кўра, томонлар экология ва иқлим ўзгариши, яшил технологияларни жорий этиш ва табиий ресурслардан самарали фойдаланиш соҳаларида ҳамкорлик қилиш ниятида.
Жами 2,3 миллиард АҚШ долларидан ортиқ қийматга эга 17 та халқаро шартнома, меморандум ва инвестиция ҳужжатлари имзоланди.
Эслатиб ўтамиз, БМТ Марказий Осиёда чиқиндиларни қайта ишлаш масаласини кўтаргани ҳақида хабар берган эдик.