«Фуқаро авиацияси қўмитаси халқаро алоқаларни янада модернизация қилиш ва очиш бўйича ишлар доирасида Россия Федерацияси авиация маъмурияти билан биргаликда, Астана – Челябинск йўналиши бўйича мунтазам тўғридан-тўғри рейсларни очиш масаласини кўриб чиқди.
Бу ишлар натижасида қозоғистонлик Qazaq Air компанияси жорий йилнинг 13 февралидан бошлаб De-Havilland Dash 8-Q400 самолёти билан ҳафтасига 3 та рейс, Астана-Челябинск йўналиши бўйича мунтазам йўловчи қатновларини йўлга қўйишни режалаштирмоқда», - дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, кеча Астана ва Пекин ўртасида тўғридан-тўғри авиақатновлар қайта очилгани ҳақида хабар берган эдик.