- Аэропортларда хизмат кўрсатиш ҳажми 25 фоизга ўсиб, 24 миллион йўловчини ташкил қилди (2022 йилнинг 11 ойи — 19,2 миллион йўловчи). Жорий йилда 9 миллион ( 34 фоиз) ва 7 миллион йўловчи ( 26 фоиз) рекорд кўрсаткич қайд этилган Алмати ва Астана аэропортларида сезиларли ўсиш кузатилмоқда”, - деди Марат Қарабаев.
Шунингдек, у жорий йилнинг 11 ойи давомида маҳаллий авиакомпаниялар томонидан 12 миллион 300 минг йўловчи ташилганини маълум қилди, бу ўтган йилга нисбатан 23 фоизга кўп (2022 йилнинг 11 ойи — 10 миллион).
Йил охиригача бу кўрсаткични 13 миллион йўловчига етказиш режалаштирилган.