“Қозоғистоннинг халқаро майдондаги етакчи аэропортлари – Астана ва Алмати яна бир бор нуфузли мукофотга сазовор бўлди. Алмати халқаро аэропорти Марказий Осиё ва МДҲдаги энг яхши минтақавий аэропорт, 2-терминал эса дунёдаги энг яхши янги терминал деб топилди”, – дейилади хабарда.
Нурсултан Назарбаев халқаро аэропорти Skytrax World Airport Awards 2025 мукофотининг “Марказий Осиё ва МДҲ давлатлари аэропортлари орасида энг яхши персонал” номинациясида ғолиб бўлди.
Эслатиб ўтамиз, Нурсултан Назарбаев халқаро аэропорти бир неча бор минтақавий рейтингларда биринчи ўринни эгаллаган ва Марказий Осиёдаги етакчи авиакомпания сифатида эътироф этилган.
Skytrax World Airport Awards мукофоти авиация саноатида халқаро сифат эталонидир. У бутун дунёдан келган йўловчилар ўртасида ўтказилган мустақил сўровларга асосланади.
Ғолиблар қуйидаги асосий мезонлар асосида танланади:
- йўловчиларга қулайлилик;
- хизмат кўрсатиш сифати;
- инфратузилма даражаси;
- инновацияларни жорий этиш.