– Уч сменали мактаблар масаласини ҳал этиш учун 12 та янги мактаб қуриш режалаштирилган. Улардан еттитаси фойдаланишга топширилган, қолган бешта мактабнинг қурилиши шу ойда якунланади. 2024 йилда қўшимча 33 та, 2025-2028 йилларда 43 та мактаб қурилиши режалаштирилган. 2023-2027 йилларда 200 минг ўринга мўлжалланган 88 та мактаб қурилади”, - деди Қасимхан Сенғазиев.
Унинг сўзларига кўра, қурилиш ишлари 8 та уч сменали ва болалар сони кўп бўлган 16 та мактаб масаласини тўлиқ ҳал қилади. Шунингдек, 2026-2027 йилларда мактаб ўқувчилари сонининг кўпайиши туфайли 5 минг ўқитувчига эҳтиёж пайдо бўлишини таъкидлади.
– Давлатимиз раҳбарининг пойтахтимизда педагогика университети очиш тўғрисидаги фармойишини амалга ошириш мақсадида давлат-хусусий шериклик лойиҳаси доирасида гуманитар коллеж негизида педагогика университети очилади. Шунингдек, Л.Н.Гумилев номидаги Евроосиё Миллий университети негизида, Абай номидаги ҚазМПУ филиали ва “НИШ” негизида педагогика институтини ташкил этиш ишлари олиб борилмоқда”, - дея қўшимча қилди Қасимхан Сенғазиев.
Муаллиф: Арайлим Мурат