«Астана — Қарағанди — Алмати» автомагистралида транспорт ҳаракати ўн кунга чекланади

ASTANA. Kazinform — 8 июлдан бошлаб Алмати вилоятида «Астана — Қарағанди — Алмати» автомобиль йўлининг бир қисмида транспорт ҳаракатига вақтинчалик чеклов жорий этилади. Бу ҳақда «ҚазАвтоЖол» миллий компанияси матбуот хизмати хабар қилди.

Фото: КазАвтоЖол

«ҚазАвтоЖол» миллий компанияси» АЖ маълум қилишича, Алмати вилоятида республика аҳамиятига эга бўлган KAZ-01 «Астана — Қарағанди — Алмати» автомобиль йўлида ўрта таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Шу муносабат билан йўлнинг 1121–1186 километр ва 1194–1209 километр оралиқларида таъмирлаш ишлари амалга оширилади.

“Шу сабабли 2026 йил 8-18 июль кунлари Ақсай — Жибек йўли участкасининг 1177–1186 километрлари оралиғида ҳар куни соат 06:00 дан 20:00 гача транспорт ҳаракатига вақтинчалик чеклов киритилади. Таъмирлаш ишлари давомида ҳаракат айланма йўналиш орқали ташкил этилади”, — дейилади хабарда.

Фото: КазАвтоЖол

Шунингдек, 2026 йил 8 июлдан бошлаб Курти — Шабит участкасининг 1121–1177 километрлари оралиғида транспорт ҳаракати қайта очилади.

“Ҳайдовчилардан сафарларини олдиндан режалаштиришлари, вақтинчалик йўл белгилари талабларига риоя қилишлари ҳамда олиб борилаётган таъмирлаш ишларига тушуниш билан муносабатда бўлишлари сўралади”, — дейилади хабарда.