Астана ҳокими Женис Қасимбек ўзининг Instagram саҳифасида маслиҳатлар сайловида овоз берганини маълум қилди.
— Бугун мен маслиҳатлар сайловида иштирок этдим. Бу — мамлакатимиз ижтимоий-сиёсий ҳаётидаги муҳим воқеа. Сайловлар ҳар бир фуқаро учун ўз позициясини билдириш ва шаҳарни янада ривожлантиришга ҳисса қўшиш имкониятидир. Маслиҳат пойтахт ва унинг аҳолиси ҳаётига бевосита таъсир кўрсатадиган масалаларни ҳал қилишда муҳим роль ўйнайди, — деб ёзди у.
Ҳокимнинг сўзларига кўра, Астанада овоз бериш учун барча зарур шароитлар яратилган. Сайлов участкалари одатий ишламоқда.
Алмати ҳокими Дархан Сатибалди ҳам овоз беришда иштирок этди. У Satbayev Universityда жойлашган 257-сайлов участкасида овоз берди.
Ҳоким Президент Қасим-Жомарт Тоқаев маҳаллий бошқарув тизимида маслиҳатларнинг ролини кучайтириш муҳимлигини бир неча бор таъкидлаганини айтди. Унинг қўшимча қилишича, депутатлар аҳолининг манфаатларини ҳимоя қилади ва шаҳар учун муҳим масалаларни ҳал қилишда иштирок этади.
Чимкент ҳокими Ғабит Сиздиқбеков ҳам овоз берди.
Эслатиб ўтамиз, Қозоғистонда маслиҳатлар сайлови бошланди.