Мажилисда сув ресурсларини бошқариш самарадорлиги бўйича ўтказилган аудиторлик тадбирлари натижаларини муҳокама қилиш чоғида депутат Асхат Аймағамбетов ер ости сувларидан ҳозир фойдаланиш ўрнига келажак авлодлар учун сақлаб қолишни таклиф қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
"Ер ости сувларидан фойдаланиш стратегиянгиз қандай? Мен ер ости сувларини очилмайдиган заҳира сифатида сақлашимиз керак, деб ҳисоблайман. Уни фақат келажак авлод фойдаланиши учун сақлаб қолишимиз керак”, - деди Мажилис депутати Асхат Аймағамбетов.
ҚР Сув ресурслари ва ирригация вазири Нуржан Нуржигитовнинг сўзларига кўра, бу масалаларни Миллий гидрогеология хизматини ташкил этиш орқали ҳал этиш кўзда тутилган.
“Ҳозир бу хизмат турли давлат органларида тарқоқ ишламоқда. Биз буларнинг барчасини бирлаштириб, ишини тизимлаштирамиз. Ўйлайманки, бу ишни 2024 йилда бошлаймиз”, - деди вазир.
Муаллиф: Есимжан Нақтибай
Ляззат Сейданова
Сейданова Ләззат Қалдыбековна Ташкент қаласында дүниеге келген. 1999 жылы Шымкент қаласындағы Халықаралық Экология Гумантарлық Академияның журналистика факультетін бітірген. Мамандығы журналист. Көп жылдар газет, журналдарда қызмет атқарған. Қазіргі таңда ҚР Президентінің Телерадиокешенінде “ҚазАқпарат” халықаралық агенттігінде жұмыс істеп келеді.