Аружан Сағиндиқова Мисрдаги турнирда иккинчи бор чорак финалга чиқди

Фото: Фото: sports.kz

ASTANА. Кazinform - 19 ёшли қозоғистонлик теннисчи Аружан Сағиндиқова Шарм аш-Шайх (Миср) ITF W15 турнирининг чорак финалига йўлланма олди.

Жаҳон рейтингида 1040-ўринни эгаллаб турган қозоғистонлик теннисчи ўзининг илк учрашувида ушбу мусобақанинг 5-ракеткаси, дунё рейтингида 656-ўринни эгаллаб турган россиялик Алиса Кюммель устидан ғалаба қозонди.

Икки соату 12 дақиқа давом этган баҳсда Аружан камбэк қилди ва рақибини 1:6, 6:2, 6:4 ҳисобида мағлуб этди.

Бугун A. Сағиндиқова германиялик Ясмин Вагнердан устун келди – 6:3, 6:3. Бу учрашув бир соату 38 дақиқа давом этди.

Энди Сағиндиқова ярим финалга чиқиш учун жанубий кореялик Эюнхай Ли билан беллашади.

Бир ҳафта олдин Аружан Шарм-аш-Шайхда ўтказилган худди шу мусобақада чорак финалга қадар етиб борганди.