Аружан Сағиндиқова Ҳиндистондаги турнирда чемпион бўлди
17:03, 03 Январь 2026
ASTANА. Кazinform — Қозоғистонлик теннисчи, 21 ёшли Аружан Сағиндиқова Аҳмадобод (Ҳиндистон) ITF W15 турнирининг жуфтлик баҳслари финалида ўйнади.
Қозоғистонлик теннисчи россиялик Мария Головина билан биргаликда чемпионлик унвони учун финалда турнирнинг 1-ракеткалари япониялик Мана Кавамура – Хонока Кобаяси жуфтлигига қарши ўйнади.
Биринчи сетда Қозоғистон-Россия жуфтлиги 6:3 ҳисобида олдинга чиқиб олди. Аружан ва Мария иккинчи сетда ҳам бўш келмади - 6:2. Шундай қилиб, Аружан Сағиндиқова янги йилдаги биринчи унвонини қўлга киритди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Юлия Путинцеванинг Брисбен турнирини ғалаба билан бошлагани ҳақида ёзган эдик.