Мусобақанинг 4-ракеткаси сифатида қайд этилган Анна Данилина украиналик Надежда Киченок билан биргаликда чорак финалда аргентиналик Надя Подороска ва мисрлик Маяр Шериф билан учрашиши керак эди.
Бироқ Н.Подороска – М.Шериф учрашувида иштирок этмади ва Қозоғистон-Украина жуфтлиги кортга чиқмасдан ярим финалга йўлланма олди.
Анна Данилина – Надежда Киченок финал баҳсида хитойлик теннисчилар Ханью Гуо – Синью Янь билан беллашади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Бейбит Жуқаев Австралия очиқ чемпионатини ғалаба билан бошлагани ҳақида ёзган эдик.
Елена Рибакина Австралияда яна бир йирик мусобақани муваффақиятли бошлади.
Юлия Путинцева Хобарт турнирининг чорак финалига чиқди.