Маълумки, қозоғистонлик теннисчи жуфтлик баҳсларида жаҳон рейтингида 32-ўринни эгаллаб турибди.
Гонконгда яккалик баҳсларида чиқишни маъқул кўрган А.Данилина жаҳон рейтингида 1016-ўринни эгаллаб турган бўлса-да, саралаш босқичидаги ҳар икки учрашувни ҳам ғалаба билан якунлади.
Дастлаб у қарийб уч соат давом этган баҳсда дунё рейтингида 235-ўринни эгаллаб турган ҳиндистонлик Карман Каур Тхандини 7:6 (7:2), 6:7 (4:7), 6:2 ҳисобида мағлуб этди.
Саралаш баҳслари финалида Анна дунёнинг 367-ракеткаси россиялик Дарья Лодиковани 6:4, 6:2 ҳисобида мағлуб этди.
Шу тариқа, асосий баҳсга йўлланма олган Анна Данилинанинг навбатдаги рақиби кейинроқ аниқланади.
Рейтингда 68-ўринни эгаллаб турган яна бир қозоғистонлик Юлия Путинцева биринчи босқичда дунё рейтингида 37-ўринни эгаллаб турган россиялик Анна Блинкова билан беллашади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қозоғистондан икки нафар ёш теннисчи ТОП-100 га киргани ҳақида хабар берган эдик.
Муаллиф: Ғайсағали Сейтақ