Учрашувда ёш мутахассислар АЭС қурилиши мамлакат учун муҳим қадам эканини таъкидлаб, мазкур лойиҳани қўллаб-қувватлашини билдирди. Уларнинг фикрича, атом энергетикаси Қозоғистоннинг энергетик мустақиллигини мустаҳкамлайди ва барқарор ривожланишда муҳим роль ўйнайди. Шу билан бирга, ёшлар АЭС нафақат энергия манбаи, балки мамлакат иқтисодиётини ривожлантириш, ёшларни иш билан таъминлашга қаратилган лойиҳа эканлигини таъкидладилар.
“АЭС қурилиши кўплаб янги иш ўринларини яратиш ҳамда юқори технологияли саноатни, жумладан, фан ва техникани ривожлантириш имконини беради. Бу ёш авлодга катта имкониятлар беради. Келажакда бу уларнинг касбий ўсиши ва янги кўникмаларга эга бўлишига йўл очади”, — деди фаол Маханбет Бауржан.
Учрашув якунида иштирокчилар атом электр станциялари қурилиши Қозоғистоннинг энергетик мустақиллиги, иқтисодий барқарорлиги ва экологик хавфсизлигини таъминлаш йўлидаги муҳим қадам эканлиги ҳақида келишиб олдилар.