Танловга аризаларни қабул қилиш 1 августдан бошланади ва аlmatyustazy.kz портали орқали амалга оширилади.
Маърузачининг сўзларига кўра, танловда 3 минг нафар ўқитувчи иштирок этиши кутилмоқда.
– Мақсадимиз – 36 ёшгача бўлган иқтидорли ва ижодкор ёш ўқитувчиларни саралаб олиш. – Танлов натижаларига кўра, 5 нафар ғолибга Финляндияда амалиёт ўташ сертификати топширилади, – дейди Лаззат Жилқибаева.
Бошқарма бошлиғи алматилик ўқитувчиларни танловда иштирок этишга, ўқувчиларни эса ўз устозларини фаол қўллаб-қувватлашга чақирди.
Муаллиф: Алма Муқанова