ASTANA. Kazinform — Қозоғистон Республикаси Транспорт вазирлиги парвоз йўналишлари географиясини кенгайтириш ва халқаро рейслар сонини кўпайтириш бўйича тизимли ишларни олиб бормоқда. 12 июндан бошлаб Арманистондан янги хорижий авиаташувчи “FlyOne Armenia” — Қозоғистон ҳаво транспорти бозорига қўшилди. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги маълум қилди.
“Авиакомпания Ереван-Алмати йўналиши бўйича ҳафтасига икки марта (душанба ва жума кунлари) тўғридан-тўғри мунтазам йўловчи рейсларини амалга оширишни бошлайди. Натижада, Қозоғистон ва Арманистон ўртасидаги умумий рейслар сони ҳафтасига 3 тадан 5 тагача кўпаяди”, — дейилади хабарда.
Қозоғистон ва Арманистон ўртасида янги ҳаво йўналиши очилиши икки мамлакат ўртасидаги савдо-иқтисодий, бизнес, инвестиция, туризм ва маданий ҳамкорликни янада ривожлантиришга ҳисса қўшади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 13 июнда эса Ахмет Байтурсинули номидаги халқаро аэропорт Ўзбекистоннинг Centrum Air авиакомпаниясининг Қостанай-Тошкент-Қостанай йўналиши бўйича биринчи мунтазам рейсини қабул қилиши ҳақида хабар берган эдик.
Ляззат Сейданова
Сейданова Ләззат Қалдыбековна Ташкент қаласында дүниеге келген. 1999 жылы Шымкент қаласындағы Халықаралық Экология Гумантарлық Академияның журналистика факультетін бітірген. Мамандығы журналист. Көп жылдар газет, журналдарда қызмет атқарған. Қазіргі таңда ҚР Президентінің Телерадиокешенінде “ҚазАқпарат” халықаралық агенттігінде жұмыс істеп келеді.