Алматига Россиядан келаётган сайёҳлар сони етакчилик қилмоқда. Бу ҳақда “Марказий Осиё мамлакатларида туризмни ривожлантириш” мавзусидаги матбуот анжуманида шаҳар туризм бошқармаси бошлиғи ўринбосари Ақмарал Ешанова маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.
Алматига жорий йилнинг биринчи ярмида келган сайёҳларнинг умумий сони 972 157 кишига етди.
Улар орасида хорижлик сайёҳлар сони 261 571 нафарни ташкил этади.
Бу ўтган йилга нисбатан 72,6 фоизга кўпдир. Маҳаллий сайёҳлар сони 14 фоизга ортиб, 710 586 нафарга етди.
“Туристлар сонининг умумий динамикаси 25,5 фоизга ўсди. Энг кўп ташриф буюрувчилар Россиядан — 39,2%, Хитойдан — 9,2%, Ҳиндистондан — 7%, Туркиядан — 6,6%, АҚШдан — 3,4%, Жанубий Кореядан — 3,2%, Ўзбекистондан — 2,9%, Қирғизистондан —2,8%, Германиядан —2,5%, - дейди Ақмарал Ешанова.
Муаллиф: Алма Муқанова
Ляззат Сейданова
Сейданова Ләззат Қалдыбековна Ташкент қаласында дүниеге келген. 1999 жылы Шымкент қаласындағы Халықаралық Экология Гумантарлық Академияның журналистика факультетін бітірген. Мамандығы журналист. Көп жылдар газет, журналдарда қызмет атқарған. Қазіргі таңда ҚР Президентінің Телерадиокешенінде “ҚазАқпарат” халықаралық агенттігінде жұмыс істеп келеді.