«Қозоғистон ва Исроил ўртасида ҳаво алоқасининг очилиши мамлакатлар ўртасидаги савдо-иқтисодий, сармоявий, туризм ва маданий ҳамкорликни жадал ривожлантиришга хизмат қилади», - дейилади хабарда.
Қозоғистон Республикаси Транспорт вазирлигининг Фуқаро авиацияси қўмитаси доимий асосда парвозлар географиясини кенгайтириш ва халқаро рейслар сонини кўпайтириш устида ишламоқда.