Алмати шаҳар соғлиқни сақлаш бошқармаси маълумотларига кўра, 27 ёшли алматилик аёл яқинда шаҳарнинг 2-сонли перинатал марказида уч эгизакни дунёга келтирди.
Бу — онанинг иккинчи ҳомиладорлиги. Энди у тўртта ўғилнинг онаси бўлди. Уч эгизакнинг тўрт ёшли укаси бор.
— Ҳомиладорлик трихорион триамниотик бўлган, яъни ҳар бир чақалоқнинг ўз йўлдоши ва амниотик қопчаси бўлган ва учтаси бир-биридан алоҳида ривожланган. Чақалоқлар кесарча кесиш ёрдамида туғилган, — дейилади Алмати шаҳар соғлиқни сақлаш бошқармаси хабарида.
Чақалоқларнинг вазни 1740 граммдан 1978 граммгача, бўйи эса 34-37 сантиметр эди. Ота-оналар ўғилларига Умар, Мирас ва Муслим деб исм қўйишди.
Чақалоқлардан бири икки кун давомида сунъий нафас олиш аппаратига уланган эди. Ҳозирда учала чақалоқ ҳам CИПАП терапиясини қабул қилмоқда. Мутахассислар уларнинг аҳволи ижобий динамикани кўрсатаётганини таъкидладилар.
Уч эгизакларнинг онаси ўғилларини биринчи марта кўрганида жуда хурсанд бўлганини айтди.
— Фарзандларимни биринчи марта кўрганимда жуда хавотирланиб йиғладим. Чунки улар жуда кичкина ва заиф кўринарди. Лекин марказ ходимлари мени жуда қўллаб-қувватладилар. Улар нафақат тиббий ёрдам, балки психологик ёрдам ҳам кўрсатишди. Шифокорлар ва барча марказ ходимларига уларнинг ғамхўрлиги, эътибори ва қўллаб-қувватлаши учун чин дилдан миннатдорман, — деди у.
Чақалоқлар шаҳар 2-сонли перинатал маркази мутахассисларининг доимий назорати остида.
Эслатиб ўтамиз, Алматида бир ой ичида иккита уч эгизак туғилди.