«Шаҳримизда маҳаллий ижро ҳокимияти органлари томонидан соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилиб, аҳолига тиббий ёрдам кўрсатиш борасида фаол ишлар амалга оширилмоқда. Поликлиникалар ва шифохоналар замонавий тиббий ва технологик асбоб-ускуналар билан жиҳозланган. Бугунги кунда соғлиқни сақлаш соҳасида тўртта объект қурилиши, сейсмик барқарорликни мустаҳкамлаш ишлари давом этмоқда»
, -деди Улан Оналбаев.
Унинг таъкидлашича, шаҳарда болалар шошилинч тиббий ёрдам пункти қабул бўлимининг янги биноси, «Кемел», «Мамир» кичик туманларида 200 ўринли оилавий-тиббиёт пункти барпо этилмоқда.
Муаллиф: Алма Муқанова