Алматида сайлов куни 60 нафар чақалоқ дунёга келди

ALMATY. Kazinform — Қурултой депутатлари сайлови ўтказилган 23 августда Алмати шаҳридаги туғруқхоналарда 60 нафар чақалоқ дунёга келди.

Фото: Kazinform

Алмати шаҳар ҳокимлиги маълумотига кўра, соат 00:00 дан 19:00 гача бўлган даврда 30 нафар қиз ва 30 нафар ўғил чақалоқ туғилган. Бу куни Алмати шаҳар Жамоат саломатлигини сақлаш бошқармаси тасарруфидаги туғруқхоналар ва бошқа тиббий муассасалар беморлари ҳамда ходимлари ҳам ўз фуқаролик ҳуқуқларидан фойдаланиб, овоз берган.

“23 август кўплаб оилалар учун алоҳида кунга айланди. Бу сана уларнинг хотирасида нафақат мамлакат ҳаётидаги муҳим ижтимоий-сиёсий воқеа, балки фарзандларининг дунёга келган куни сифатида ҳам сақланиб қолади”, — дея хабар берди шаҳар ҳокимлиги.