«Медеу» баланд тоғ мажмуаси ҳудудида Республика байрамига бағишлаб ўтказилган «Ватанпарварлик овози» акцияси доирасида давлат байроғини кўтариш ва Давлат мадҳиясини куйлаш тантанали маросими бўлиб ўтди.
Тадбирда Алмати шаҳри ҳокими Ерболат Досаев, жамоат арбоблари, масъул депутатлар, талабалар, ҳарбийлар иштирок этди.
Шаҳарнинг барча саккиз туманида шаҳар фуқаролари давлат мадҳиясини куйлашди. Байрам тадбирлари олий ўқув юртлари, коллеж ва ҳарбий таълим муассасалари талабалари иштирокида «Қыран елім – Қазақстан» флеш-моби билан давом этди.
Соат 17:00да «Астана» майдонида Қозоғистон эстрадаси юлдузлари иштирокида концерт бўлиб ўтади. Концертдан сўнг соат 21:30 да салют бўлади.