Алматида олтинчи бор фристайл бўйича Жаҳон кубоги босқичи ўтказилади

ALMATY. Kazinform – 28 февралдан 2 мартга қадар Шимбулоқ тоғ курортида могул, параллел могул ва чанғи акробатикаси, фристайл бўйича FIS Жаҳон кубоги босқичлари бўлиб ўтади, деб хабар беради Kazinform агентлиги мухбири.

Фото: Kazinform

Мусобақада дунёнинг 17 давлатидан 100 га яқин спортчи, жумладан, Олимпия ўйинлари, жаҳон чемпионатлари иштирокчилари ва ғолиблари, шунингдек, жаҳон кубогининг аввалги босқичлари ғолиблари иштирок этади.

Иштирокчи давлатлар: Австралия, Канада, Хитой, Чехия, Испания, Финляндия, Франция, Буюк Британия, Германия, Ирландия, Япония, Корея, Швейцария, Швеция, Украина, АҚШ ва Қозоғистон.

Мусобақа дастури:

  • 28 февраль - могул
  • 1 март - параллел могул
  • 2 март - чанғи акробатикаси