Байрам дастури доирасида Мейрамбек Беспаев, Асилбек Енсепов, Ғазизхан Шекербек, Жанар Айжанова, «Алашұлы» гуруҳи, Тамара Асар, Ерболат Қудайберген, Нурлан Албан, «Ұлытау» гуруҳи, Райм Уайс, Kyle Ruh, «Made in KZ» иштирок этади.
Бундан ташқари, концертда таниқли хонандалар - Нуржан Тажикенов, Айгул Қосанова, Тилеулес Қурманғалиев, Сауле Жанпейисова, Гулмира Сарина, Ардақ Исатаева ва Еркин Қудайберген иштирок этади.
Уларда машҳур халқ қўшиқлари, буюк композиторлар Қурманғази ва Н.Тилендиев асарлари ижро этилади.
Тадбир доирасида қозоқ халқ чолғу усталари – моҳир ҳунармандлар эсдалик совғалари билан тақдирланади.
Муаллиф: Алма Муқанова