Маърузачининг сўзларига кўра, дунёнинг йирик шаҳарларида фуқаролар асосан тезюрар транспорт – метро, LRT, BRT дан фойдаланади. Автобус, велосипед, самокат қисқа масофалар учун ишлатилади.
«2025 йилгача мавжуд BRT линияси «Шарқий дарвоза» полимарказигача узайтирилади, Раймбек шоҳ кўчаси бўйлаб янги BRT линияси ишга туширилади. 2025 йилда «Қалқаман» метро бекати фойдаланишга топширилади, ғарбий йўналишдаги навбатдаги учта бекат қурилиши бошланади. 2027 йилга бориб Толе Би кўчаси бўйлаб тезюрар енгил темир йўлнинг биринчи линиясини ишга туширамиз»
, - деди ҳоким ўринбосари.
Шунингдек, у махсус йўлакларни жорий этиш ва интеллектуал транспорт тизимини ривожлантириш ҳисобига автобус ва троллейбуслар сони кўпайишини таъкидлади.
Муаллиф: Алма Муқанова
Фото: almaty-lrt.kz