Алматида қоғоз ишлаб чиқаришни модернизация қилишга 1,1 млрд тенгедан ортиқ маблағ сарфланади

ASTANA. Kazinform — «Интер Мульти Сервис» МЧЖ Алматидаги қоғоз ишлаб чиқариш заводини модернизация қилмоқда ва заводнинг қувватини йилига 50 400 тонна маҳсулотга етказиш учун 1,1 миллиард тенгедан ортиқ маблағ сарфламоқда, деб хабар беради Kazinform ҚР Экология ва табиий ресурслар вазирлигига таяниб.

Фото: pixabay.com

— Лойиҳанинг қиймати 1,1 миллиард тенгедан ошди. Заводга бўяш ускуналари аллақачон етказиб берилган ва уни ўрнатиш ва йиғишга тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда. Қоғоз машинасини ҳам етказиб бериш кутилмоқда, — дейилади Қозоғистон Экология вазирлиги хабарида.

Ишлаб чиқариш линиясини модернизация қилиш 2026 йил охирига қадар якунланиши режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, Алмати аҳолиси бир йил ичида қайта ишлаш учун 700 тонна кийим-кечак ўтказди.