Мусобақа доирасида турли масофаларда 10 та пойга, шу жумладан, куннинг асосий (унвон) пойгаси – Keeneland Kazakhstan Oaks соврини – уч ёшли зотли тойчоқлар ўртасида 2400 м масофада бўлиб ўтади. Алмати шаҳридаги ипподромда бу соврин 1974 йилдан бери ўйнаб келинади.
Пойгада жами 81 та от қатнашади. Томошабинлар учун энг қизиқарли пойгалар ёши каттароқ отлар учун 2400 м масофадаги «Элита» мукофоти пойгаси, шунингдек, «Золотая Миля» мукофоти, «Арагон» мукофоти ва «Отан» мукофоти бўлади.
Мусобақа ўсмирлар ўртасида насл отлар пойгаси билан очилади. Ушбу пойга ёш жокейларга рақобатдош тажриба орттириш имкониятини бериш учун мўлжалланган.
Бундан ташқари, чипталар харидига BYD электромобили ва смартфонлар совға тариқасида тикилган.