Шаҳар раҳбарининг сўзларига кўра, инватакси хизматини молиялаштириш масаласи қайта кўриб чиқилади.
«Инватакси алоҳида эҳтиёжли 1,5 минг фуқарога мегаполис ичида хизмат кўрсатади. Транспортнинг этишмаслиги хизмат сифатига таъсир қилди. Масалани ҳал қилиш учун уларнинг сони икки баравар, яъни 100 тагача кўпайтирилди», - деди у.
Қайд этиш жоизки, мегаполисда инватакси хизматидан 1500 нафар катталар ва 357 нафар ногирон болалар фойдаланадилар.
Айни пайтда шаҳарда 53 мингдан ортиқ имконияти чекланган инсон истиқомат қилади. Улар орасида 18 ёшгача бўлган имконияти чекланган болалар сони 8151 нафарни ташкил этади.
Муаллиф: Алма Муқанова