ҚР Бош вазир ўринбосари шаҳардаги эпидемиологик вазият бўйича йиғилиш ўтказди.
Йиғилишда Алмати шаҳар ҳокимининг ўринбосари Асем Нусипова аҳолини эмлашнинг бориши ҳақида маъруза қилди.
«Шаҳарда эмланиши керак бўлган аҳоли сони - 1 313 040 нафарни ташкил этади. 2021 йил феврал ойидан шу кунгача вакцинанинг 1-компоненти билан 1 228 761 киши, 2-компонент билан 1 194 146 киши эмланди. 2021 йил ноябр ойидан бугунги кунга қадар ревакцинациядан 499 043 киши ўтди. Бугунги кунга қадар Pfizer вакцинаси билан 117 554 киши эмланди», - деди шаҳар ҳокими ўринбосари.
Шунингдек, шаҳарда 85 та эмлаш пункти фаолият кўрсатаётгани, 313 кишидан иборат 99 та эмлаш бригадалари ишлаётганини маълум қилди.
«Вакцинанинг барча турдаги шу ойнинг қолган қолдиғи бўйича 1-компонент - 64 094 доза, 2-компонент - 90 605 доза ва ревакцинация - 103 543 доза мавжуд. Ҳаммаси бўлиб - 258 242 доза бор», - деди Асем Нусипова.
Муаллиф: Думан Арғингелди