Алматида Денис Тен хотирасига бағишланган халқаро турнир бўлиб ўтади

ASTANА. Кazinform — 7-10 октябрь кунлари Алмати шаҳрида фигурали учиш бўйича халқаро турнир — Денис Тен Мемориали бўлиб ўтади.

Фото: ҚР МОҚ

Ушбу турнирда 25 мамлакатдан 150 га яқин фигурали учувчи иштирок этади.

Мусобақада ўсмирлар, эркаклар ва аёллар ўртасида якка тартибда фигурали учиш, шунингдек, муз устида рақсга тушиш бўйича совринли ўринлар ўйналади. Мусобақа Halyk Arena муз майдонида бўлиб ўтади.

Таъкидлаш жоизки, ушбу турнир Қозоғистонда фигурали учиш тарихида ўчмас из қолдирган 2014 йилги Олимпия ўйинлари совриндори Денис Тен хотирасига ташкил этилади.

Эслатиб ўтамиз, қозоғистонлик фигурали учувчилар Таиланддаги Гран-прида иштирок этиши ҳақида хабар берган эдик.