«Очиқ эшиклар куни»да 10 йилдан ортиқ иш стажига эга, олий ва I малака тоифасига эга тиббиёт мутахассислари, кафедра профессор-ўқитувчилари, доцентлари, кардиолог, кардиожарроҳ ва аритмолог шифокорлар иштирок этади.
«Шу куни электрокардиография (ЭКГ), эхокардиография (ЭХОКГ) каби текширувлардан ўтиб, соҳа мутахассисларидан маслаҳат олиш мумкин.
Тадбир жойи ва вақти: 29 сентябр куни, Шаҳар кардиология маркази, Толе би кўчаси, 93, соат 12:00 дан 16:00 гача бўлиб ўтади»,- дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, Бутунжаҳон юрак куни 2011 йилдан бери бутун дунёда нишонланиб келинмоқда.
Фото: tanea.gr