Зилзила эпицентри Қозоғистоннинг Алмати шаҳридан 31 км жанубда жойлашган.
Зилзиланинг энергия класси - 13.2. MPV магнитудаси - 6.1. Зилзила марказининг координаталари 42,93° ш. к. 76,96° ш. Чуқурлиги 10 км. Сезувчанлик ҳақида маълумот (МSК-64 шкаласи бўйича): Алмати 5 балл.
Тезкор маълумотларга кўра: Алмати вилоятида - 5 балл, Жетису вилоятида (Талдиқўрған) - 2 балл.
Kazinform мухбирининг хабар беришича, шаҳар аҳолиси оммавий равишда уйларини тарк этиб, кўчага чиқяпти, кўплаб бинолар эвакуация қилиняпти. Аҳоли ижтимоий тармоқларда видео ва фотосуратларни жойлаштиряпти.
Фавқулодда вазиятлар департаменти шаҳарда тезкор штаб ишга туширилганини хабар қилди.
Соат 11:22 да Алмати Фавқулодда вазиятлар департаменти зудлик билан сирена-товуш сигналини бериб, теле ва радиоканалларни тутиб олди.
Алмати шаҳри, Алмати ва Жетису вилоятлари ФВДда “Ишонч телефонлари” ишламоқда.