Алмати маъмурияти аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламлари тоифасида навбатда турган 216 киши, яна 185 нафари кўп болали оилалар тоифасида сотиб олиш ҳуқуқисиз ижарага бериладиган уй-жой олишини маълум қилди. Жами 401 та квартира тақдим этилади.
Уларга «Нұрлы жер» давлат дастури асосида қурилган ва шаҳарнинг Турксиб туманидаги «Жас қанат-2» кичик туманида жойлашган квартиралар берилади.
Турар-жой мажмуасида жами 3116 та квартира мавжуд. Қолган 2715 нафарини имтиёзли кредит олиш учун навбатда турганлар олади.
Бундан ташқари, 18 май куни шаҳарда «Алматы жастары» уй-жой дастурида иштирок этиш учун ҳужжатлар қабул қилина бошлади. 1 минг ёш алматилик имтиёзли шартларда уй-жой сотиб олиш имкониятига эга бўлади.
Муаллиф: Еламан Турисбеков