«2023 йилнинг биринчи чорагида 100 та янги мактаб автобуслари келтирилади ва замонавий хавфсизлик тизими билан жиҳозланади. Транспорт хизматлари учун 1,4 миллиард тенге ажратилди», - деди Ерболат Досаев маслиҳат сессиясида.
Аввалроқ, шаҳар таълим бошқармаси бошлиғи Лаззат Жилқибаева Алматида 38 мингга яқин бола мактаб автобусларига муҳтожлигини маълум қилганди.
Унинг таъкидлашича, мактаб автобуслари биринчи навбатда эҳтиёж катта бўлган ҳудудларда йўлга қўйилади. Тажриба лойиҳасида тўртта туман танлаб олинди. Хусусан, Бостандиқ, Науризбай, Алатау ва Медеу туманлари.
Муаллиф: Алма Муқанова
Фото: abai.kz