«ҚР Инудстрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазирлигининг Фуқаро авиацияси қўмитаси Қозоғистон авиакомпаниялари билан парвозлар географиясини кенгайтириш ва халқаро рейслар сонини кўпайтириш устида иш олиб боряпти.
Жорий йил 7 сентябрдан «Эйр Астана» компанияси Airbus 321 самолётларида Алмати-Тель-Авив йўналиши бўйича ҳафтасига 2 марта (пайшанба ва якшанба) мунтазам йўловчи қатновларини йўлга қўйишни режалаштиряпти», - дейилади хабарда.
Хабар қилинишича, Қозоғистон ва Исроил ўртасида ҳаво қатновининг очилиши мамлакатлар ўртасидаги савдо-иқтисодий, сармоявий, туризм ва маданий ҳамкорликни жадал ривожлантириш имконини беради.