Алмати шаҳри МДҲнинг 2026 йилги спорт пойтахти мақомини олди

ASTANA. Kazinform — Алмати шаҳри расман 'Ҳамдўстлик спорт пойтахти — 2026' мақомини тасдиқловчи сертификатни олди. Маросим 27 сентябрь куни Республика майдонида 15-юбилей Almaty Marathonнинг бир қисми сифатида бўлиб ўтди, деб хабар беради Кazinform ҚР Туризм ва спорт вазирлиги Спорт ва жисмоний тарбия қўмитасига таяниб.

Фото: ҚР Туризм ва спорт вазирлиги Спорт ва жисмоний тарбия қўмитаси

Маросимда Қозоғистон Туризм ва спорт вазири ўринбосари Серик Жарасбаев, МДҲ бош котиби ўринбосари Нурлан Сейтимов, Алмати спорт бошқармаси бошлиғи Дархан Нурханули, шунингдек, тўққизта МДҲ давлатлари: Қозоғистон, Озарбайжон, Арманистон, Беларусь, Қирғизистон, Россия, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон вакиллари иштирок этдилар.

Фото: ҚР Туризм ва спорт вазирлиги Спорт ва жисмоний тарбия қўмитаси

Алмати шаҳрига ушбу мақом аввалроқ 2024 йил 12 апрелда МДҲ Ташқи ишлар вазирлари кенгаши томонидан берилган эди. 2025 йилда Озарбайжоннинг Ганжа шаҳри Ҳамдўстликнинг спорт пойтахти бўлган ва 2026 йилда Қозоғистоннинг энг йирик шаҳри вазкур мақомга сазовор бўлган.

2026 йил давомида Алмати ушбу мақом остида халқаро ва миллий мусобақалар, оммавий стартлар ва бошқа спорт тадбирларига мезбонлик қилади. Сертификат топширилгандан сўнг, шаҳарда МДҲга аъзо давлатлар Жисмоний тарбия ва спорт кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтди, унда вакиллар келгусидаги ҳамкорлик ва қўшма лойиҳаларни муҳокама қилишди.

Фото: ҚР Туризм ва спорт вазирлиги Спорт ва жисмоний тарбия қўмитаси

Таъкидлаш жоизки, Алмати 2029 йилда 10-қишки Осиё ўйинларига мезбонлик қилади. Шаҳар мусобақани ўтказиш ҳуқуқини расман 2026 йил февраль ойида Қозоғистон Миллий Олимпия қўмитаси ва Осиё Олимпия кенгаши ўртасида шартнома имзолангандан сўнг олди. Алмати учун бу 2011 йилги Осиё ўйинларидан 18 йил ўтиб, энг йирик қишки мультиспорт турнирининг қайтишини англатади.

Эслатиб ўтамиз, Алмати марафони хорижий иштирокчилар сони бўйича рекорд ўрнатди.