Алмати ҳокимлигининг маълумотига кўра, Жанубий Кореянинг EasterJet авиакомпанияси ҳафтасига икки марта рейсларни амалга оширади. Янги йўналиш икки мамлакат ўртасидаги сайёҳлик ва бизнес алоқаларини янги босқичга кўтариш йўлини очади.
“Тўғридан-тўғри рейснинг очилиши туризмни ривожлантиришга янги туртки беради, бизнес фаоллиги ва маданий алоқаларни оширади ҳамда Алматининг минтақадаги етакчи сайёҳлик марказларидан бири сифатидаги мавқеини янада мустаҳкамлайди”, - деб хабар қилди ҳокимликдан.
Сўнгги йилларда Жанубий Кореялик сайёҳларнинг Алматига қизиқиши ортиб бормоқда. 2025 йилда шаҳарга Жанубий Кореядан 23 мингдан ортиқ меҳмон ташриф буюрди, бу 2024 йилга нисбатан 15,3% га кўп.