ALMATY. Kazinform - 2026 йил 1 июнь ҳолатига кўра, Қозоғистонда 24 634 та енгил электромобиль рўйхатдан ўтган. Сўнгги 12 ой ичида уларнинг сони 55,6 фоизга ошди, деб хабар беради Kazinform агентлиги Миллий статистика бюроси маълумотларига таяниб.
Бир йил аввал мамлакатда 15 835 та электромобиль мавжуд эди.
Электромобилларнинг энг катта қисми Алмати шаҳри ҳиссасига тўғри келади. Мамлакатда рўйхатдан ўтган барча электромобилларнинг 62 фоизи айнан шу шаҳарда жамланган. Ҳозирда Алматида 15 280 та электромобиль мавжуд. Кейинги ўринларни Астана шаҳри (2 885 та) ва Алмати вилояти (1 589 та) эгаллаб турибди.
Электромобиллар Қозоғистоннинг барча ҳудудларида мавжуд бўлса-да, уларнинг тақсимланиши бир хил эмас. Энг паст кўрсаткичлар Абай вилоятида — 78 та ва Улитау вилоятида — 41 та электромобиль сифатида қайд этилган.
Ляззат Сейданова
Сейданова Ләззат Қалдыбековна Ташкент қаласында дүниеге келген. 1999 жылы Шымкент қаласындағы Халықаралық Экология Гумантарлық Академияның журналистика факультетін бітірген. Мамандығы журналист. Көп жылдар газет, журналдарда қызмет атқарған. Қазіргі таңда ҚР Президентінің Телерадиокешенінде “ҚазАқпарат” халықаралық агенттігінде жұмыс істеп келеді.