«Охирги 10 йил ичида Алмати шаҳри аҳолиси 500 мингдан ортиқ кишига ўсди, шаҳарнинг ижтимоий, транспорт ва бошқа инфратузилмаларига юклама сезиларли даражада ошди», — дейилади ҳужжатда.
Миграция ўсишнинг қарийб 60 фоизини ташкил этади, унинг таркибида олий маълумотли кишилар улуши 2012 йилдаги 30 фоиздан 2021 йилда 60 фоизгача ўсди.