ASTANA. Kazinform — Қозоғистоннинг биринчи, дунёнинг 76-ракеткаси Мюнхенда (Германия) АTP 500 турнири саралаш босқичини муваффақиятли якунлади.
Қозоғистонлик теннисчи саралаш турнири финалида дунё рейтингида 546-ўринни эгаллаб турган 17 ёшли германиялик Диего Дедура-Паломеро билан куч синашди. Ҳар икки сет 6:3 ҳисобида Бублик фойдасига ҳал бўлди.
Бир соатдан кўпроқ давом этган ўйинда А.Бублик 2 та эйс билан бирга 10 та брейк-пойнтнинг бештасини қўлга киритди. Германиялик спортчи 2 та брейк билан чекланди. Шу тариқа, Александр Бублик 14-20 апрель кунлари бўлиб ўтадиган асосий мусобақага йўлланма олди.
Ляззат Сейданова
Сейданова Ләззат Қалдыбековна Ташкент қаласында дүниеге келген. 1999 жылы Шымкент қаласындағы Халықаралық Экология Гумантарлық Академияның журналистика факультетін бітірген. Мамандығы журналист. Көп жылдар газет, журналдарда қызмет атқарған. Қазіргі таңда ҚР Президентінің Телерадиокешенінде “ҚазАқпарат” халықаралық агенттігінде жұмыс істеп келеді.