Ақтўбе шаҳрида газ танқислиги 1,6 миллиард куб метрга етди

Ақтўбе вилояти ҳокими Асхат Шахаров вилоят марказидаги газ тақчиллиги муаммосини қандай ҳал қилиш кераклигини айтди, деб хабар беради Kazinform.

Фото: gov.kz

“Ақтўбе шаҳрида йилига 1,6 миллиард куб метр газ етишмайди. Амалдаги магистраль газ қувурларининг қишки юкламаси 175 фоизга етди. Бу муаммони ҳал қилмасдан туриб, вилоятда йирик сармоявий лойиҳаларни амалга ошириш, турар-жойлар қуриш, тадбиркорликни ривожлантириш қийин бўлади”, – деди Асхат Шахаров.

Унинг сўзларига кўра, шаҳардаги газ муаммосини яқин ярим асрда ҳал қилиш мумкин.

“Ушбу камомадни бартараф этиш учун “Бухоро-Урал” газ қувурининг учинчи линияси қурилади. Керакли маблағлар тўлиқ таъминланган. Қурилиш ишларини келгуси йилда якунлаш режалаштирилган. Бу яқин 50 йил ичида вилоят марказидаги газ тақчиллигини бартараф этиш имконини беради”, – деди ҳоким.