Ақтаудаги авиаҳалокат: Илҳом Алиев ҳамдардлик билдирди
15:37, 25 Декабрь 2024
ASTANA. Kazinform - Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев Ақтаудаги авиаҳалокат натижасида ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдирди, деб хабар беради Кazinform.
Президент Илҳом Алиевнинг Х ижтимоий тармоғидаги расмий саҳифасида ҳамдардлик эълон қилинди.
Аввалроқ Озарбайжон Биринчи вице-президенти Меҳрибон Алиева ва Чеченистон Республикаси раҳбари Рамзан Қодиров ҳамдардлик билдирган эди.
Эслатиб ўтамиз, Ақтауда Azerbaijan Airlines самолёти ҳалокатга учраган эди.